Мўйноқ аҳолисига 5 млн сўмдан ёрдам пули тарқатилмоқда

Жамият

image

Қорақалпоғистоннинг Орол денгизи қуришидан энг кўп зарар кўрган Мўйноқ тумани аҳолисига 5 миллион сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Мўйноқ тумани халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Президентимизнинг эътиборида. Шунинг учун туманнинг ҳар бир аҳолисига 5 млн сўмдан молиявий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, аҳоли ушбу бир марталик ёрдам пулларини ҚФЙ кесимидаги сайёр кассаларда ва “Халқ банки”нинг Мўйноқ туман филиалидан олиши мумкин. Шунингдек, баъзи оилаларга ёрдам пуллари автомашиналарда тарқатилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг