“Ўзмиллийбанк”нинг “Банк хизматлари марказлари” очилди
Бизнес
−
27 Декабрь 2019
5926Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780 сонли “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзмиллийбанк томонидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, мамлакатимизда аҳоли томонидан банк хизматларига бўлган талаб ва ўзини қоплашни инобатга олган ҳолда банк филиаллари тармоғини кенгайтириш ҳамда мижозларга кўрсатилаётган банк хизматларининг оммабоплигини оширишни таъминлаш мақсадида аҳолига қулай бўлган ҳудудларда банк хизматлари марказлари ташкил этилмоқда.
Шу каби тадбирлар Андижон вилояти Избоскан туманида, Фарғона вилоятининг Бувайда ва Қувасой туманларида ҳам амалга оширилиб, барча қулайликларга эга бўлган ва автоматлаштирилган қурилмалар (банкомат, инфокиоск) билан жиҳозланган банк хизматлари марказларининг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
Янгидан ташкил этилган банк хизматлари марказлари ходимлари томонидан мижозлар ва аҳолига барча турдаги банк хизматларини, шу жумладан, кредитлар ажратиш, ҳисоб рақамларга хизмат кўрсатиш, юридик шахсларга “i-Bank” дастури ва жисмоний шахсларга “Milliy” мобил иловаси орқали масофадан туриб тўловларни амалга ошириш, кредит маблағларини сўндириш, омонатлар очиш, “online” конвертация қилиш амалиётларини сифатли кўрсатилиши режалаштирилган
Келгусида “Ўзмиллийбанк” мазкур йўналишда ишларни янада кенгайтиришни ва банк хизматлари кўрсатишни республикамизнинг барча ҳудудларида амалга оширишни режалаштирган.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси