Янги авлод банки: API платформа ва очиқ банкинг тушунчаси
Бизнес
−
18 Февраль 2020
5505Жорий йилнинг 13 февраль санасида, Банк-молия Академияси биносида,
“Ўзмиллийбанк” Акциядорлик жамияти томонидан “Газпромбанк” (Акциядорлик жамияти) билан ҳамкорликда, банк-молия соҳаси ходимлари малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар давомида иштирокчилар эътиборига, APIBANK платформасини ривожлантириш бўйича директор Олег Чанчиков томонидан “Истиқболли молиявий технологиялар” мавзусида тақдимот ҳавола этди.
Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсади, банкларнинг ташқи молия-техник ечимлар билан ўзаро фаолияти, шунингдек, “Open banking” – янги авлод банкининг ишлаш механизми ва концепцияси билан танишишдан иборат.
Семинар-тренинг икки қисмда ташкил этилди. Анжуманнинг маъруза қисми, очиқ банкинг ва API нима? Очиқ банкингни ривожлантириш талаблари қандай? -деган савол билан бошланди.
Маърузада таъкидланганидек, APIBANK – корхоналарга ўз банк сервисини банк лицензиясисиз ташкил этиш имконини берувчи платформа ҳисобланади. Молиявий маҳсулотлар ва хизматлар Open API технологияси ёрдамида корхона сервисига жойлаштирилади. APIBANK маҳсулот ва хизматлари – бу виртуал банклар, биллинг тизими ва тўловларни автоматлаштириш хизматларини яратиш.
APIBANK платформаси банкларга, мавжуд хатарлар ва ортиқча харажатларсиз кўплаб истиқболли лойиҳалар билан ишлаши мижозлардан даромад олиш имкони беради.
Шунингдек, семинарнинг маъруза қисмида, PSD2, Open Banking UK мисолида очиқ API ва очиқ банкинг бошқаруви, очиқ API ва очиқ банкинг ёрдамида қандай қилиб даромад топиш мумкин, очиқ API га асосланган бизнеслар қандай муаммоларни ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
- “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг ҳамкори сифатида айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожи катта аҳамиятга эга, айниқса, бизнинг бизнесимиз учун. Сабаби Ўзбекистон бозори катта ва жадал ривожланиб бормоқда. Бироқ, бизнинг бизнесимиз “очиқ банкинг” соҳалар учун янгилик эканини биламиз. Шу сабабли, мазкур мавзу юзасидан кўникма беришни амалга ошириш, умуман олганда банкларга мазкур соҳа нима учун кераклигини тушинтириш лозим, дея таъкидлади бинесни ривожлантириш бўйича директор Олег Чанчиков.
- бугунги семинардан кўзланган мақсад эса авваламбор, очиқ банкинг нима эканлиги ҳақида аудиторияга умумий тушунча бериш, бизнесга очиқ банкинг тизимини қандай тадбиқ этиш мумкинлиги ҳақида, мазкур тизим дунё бозорларида жумладан, МДҲ да қай тарзда ишлаши ҳақида маълумот беришдан иборат.
Мастер-класс тарзида ўтказилган семинарнинг иккинчи қисмида, очиқ API ва очиқ банкингсиз юзага келиши мумкин бўлган муаммолар аниқ мисоллар асосида кўриб чиқилди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Семинар-тренинг қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтди.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь