Мутахассис тўғри овқатланиш учун арзон маҳсулотларни санади 

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Арзон, аммо фойдали маҳсулотлар рўйхатига гречка, товуқ гўшти, ловия, тухум, ўсимлик мойи ва зарчува киради. Бу ҳақда "Соғлом овқатланиш" тадқиқотлари марказининг ижрочи директори Зинаида Медведева айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, оқсил ва витаминларга бой товуқ гўшти ёки балиқ асосий тўйимли таомлар ҳисобланади. 

Шифокорга кўра, тухумларда инсульт эҳтимолини камайтирадиган аминокислоталарнинг тўлиқ тўплами мавжуд. 

Медведеванинг қўшимча қилишича, қуруқ ловия қондаги қанд миқдорини барқарорлаштиради, гречка эса органик кислоталар, кальций ва фойдали микроэлементларга бой ҳисобланади. 

Ўсимлик ёғи юрак ва қон томирларининг соғлиғини тиклашга ёрдам беради, зарчува эса кучли яллиғланишга қарши таъсирга эга.


Мақола муаллифи

Теглар

тухум гречка ловия

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг