Мутахассис сут ҳақидаги афсоналарга аниқлик киритди 

Фойдали

image

Шифокор-диетолог Александр Андреев “Доктор Питер” порталига берган интервьюсида сутнинг фойдаси ва зарари ҳақидаги афсоналарга аниқлик киритди.  

Мутахассиснинг айтишича, кунлик кальций миқдорини бир стакан сут билан тўлдириш мумкин эмас. Унинг таркибида кун давомида зарур бўлган кальцийнинг атиги 34 фоизи ва кунлик оқсил эҳтиёжининг 14 фоизи мавжуд. 

Шифокорнинг сўзларига кўра, пастеризацияланган сут зарарли эмас, аммо унинг яроқлилик муддати атиги бир ҳафта. Диетолог агар хавфсизлигига ишонч бўлмаса, пастеризацияланмаган сутни истеъмол қилишдан бош тортишни тавсия қилган. Шунингдек, шифокор бундай сутни ишлатишдан олдин қайнатишни маслаҳат берган. 

“Сутнинг сифати фақат сигир қандай озуқа истеъмол қилганига боғлиқ. Агар у яхши бўлса, унда сут юқори сифатли бўлади. У ёғли, витаминлар ва минералларга бой бўлади”, дея тушунтирган Андреев. 

У сигир сутини кокос, соя, бодом сути билан алмаштириш мумкинлигини таъкидлаган. Маълум қилинишича, бу каби сут танага зарар етказмайди, аммо унда ҳайвон сутида мавжуд бўлган аминокислоталар етишмайди. 

Шифокор сўзи охирида сут ҳар қандай ёшда фойдали эканини таъкидлаган. Шунингдек, у, бир ёшгача бўлган болаларга сотиб олинган сутни бермасликни тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

сут

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг