Мусулмонлар учун учинчи муқаддас жой – Ал-Ақсо уч ҳафтага ёпиляпти
Олам
−
16 Сентябрь 2020
9520Мусулмонлар учун учинчи энг муқаддас жой саналган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтириш ҳоллари кўпайгани сабабли уч ҳафта давомида ёпиқ бўлади.
Тегишли қарор Иордания Вақф ишлари вазирлиги ҳузуридаги Қуддус Исломий вақфлари идораси томонидан қабул қилинган.
Қуддусдаги Исломий Вақфлар идораси вакили Хатем Абдулқодирнинг қайд этишича, ушбу қарор 18 сентябрь, жума намозидан кейин кучга киради. Қарор тиббиёт муассасалари ва экспертларнинг тавсиялари асосида қабул қилинган.
Маълум қилинишича, 18 сентябрдан кейинги уч ҳафта ичида зиёратгоҳ фақат Департамент ходимлари учун очиқ бўлади.
Зиёратгоҳда азон одатдаги тартибда янграйди. Фақат намозда масжид ходимлари қатнашадилар.
Масжид пандемия муносабат билан жорий йилнинг 22 март куни ёпилиб, май ойининг охирларида очилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь