Мустақиллик майдонидаги дарахт Cobalt`ни босиб қолди

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 8 июнь куни Тошкентда қайд этилган кучли шамол оқибатида бир қанча дарахтлар йўл бўйига ва айрим ҳаракатланиб кетаётган автомобиллар устига ағдарилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Шунга ўхшаш навбатдаги ҳолат пойтахт Тошкентнинг Шароф Рашидов кўчасида қайд этилди. Кучли шамол оқибатида катта дарахт йўл бўйида турган Cobalt русумидаги автомобилнинг устига ағдарилган. 

Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг шундоққина биқинида содир бўлган ушбу ҳолат натижасида Cobalt автомобили таниб бўлмас даражага келиб қолган. Мазкур бахтсиз ҳодисада жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Аммо автомобиль том қисмида жуда оғир шикастланган. 

Бугун қайд этилган кучли шамол натижасида биргина Тошкент шаҳрида 10 дан ортиқ автомобиллар зарар кўрган. Бироқ, ҳозирга қадар на Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва на суғурта компаниялари бу ҳақда расмий маълумот тақдим этгани йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг