Мустақиллик кунига бағишлаб заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилди

Олам

image

Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида жойлашган " TurkmenAltyn" (Туркман олтинлари) фабрикаси Мустақиллик кунига бағишланган заргарлик буюмларининг янги моделларини чиқарди. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, заргарлик буюмларининг дизайни харидорларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. 

Мазкур завод йил бошидан буён 5,5 миллион манатлик 50 га яқин олтин ва кумуш буюмлар ишлаб чиқарган.

Маълумот учун, Туркманистон ўз мустақиллигини 1991 йил 27 октябрь куни эълон  қилган. Байрамнинг асосий тантаналари 2001 йилда Ашхободда Туркманистон мустақиллигига бағишлаб барпо этилган ёдгорлик ёнидаги майдонда ўтказилади.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон мустақиллик куни

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг