Мустақиллик байрами кунлари Тошкентда жамоат транспорти қандай ишлаши маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти қай тартибда ишлаши белгиланди. Бу ҳақда кеча, 23 август куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълумот берди. 

 Унга кўра, байрам ва дам олиш кунларида жамоат транспорти фаолияти қуйидагича ташкил этилади:

•  1 сентябрь, пайшанба – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;

•  2 сентябрь, жума – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;

•  3 сентябрь, шанба – одатий дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;

•  4 сентябрь, якшанба – одатий дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг