Мусиала 4 кун ичида 2 маротаба хушидан кетди
Спорт
−
09:37 558 1 дақиқа
Кеча, 18 август куни “Бавария” футболчиси Жамал Мусиала бир ҳафта ичида иккинчи ўйин пайтида ҳушидан кетди.
Кеча, 18 август куни “Бавария” ўртоқлик учрашувида “Хайденхайм”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув вақтида Мусиала ерга йиқилди. Тиббиёт ходимларининг ёрдами билан 23 ёшли футболчи ўзига келди ва 69-дақиқада майдонни тарк эта олди.
Жорий йилнинг 15 август куни эса 23 ёшли ярим ҳимоячи “Лейпциг”га қарши 3:1 ҳисобидаги ўртоқлик учрашувида иссиқ ҳаво таъсирида ҳушидан кетган эди.
Маълумот учун, Мусиала 2020 йилдан буён “Бавария” сафида тўп тепиб келмоқда. У мюнхенликлар билан олти марта Германия чемпиони бўлган, шунингдек, Германия Кубоги, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.
Live
Барчаси