Мусаев Ҳукуматни қўрқувга солаётган ҳудудлар номини очиқлади

Жамият

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ мавжуд вазият қандай? Ушбу саволга Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида жавоб берди. 

Бош вазир ўринбосарининг қайд этишича, айни вақтда мамлакат Ҳукуматини қўрқувга солаётган ҳудуд Сурхондарё вилояти ва водий бўлиб турибди. Бу ҳақда гапираркан, Мусаев шундай дейди: 

“Сурхондарё вилояти Афғонистон билан чегарада жойлашгани билан бир қаторда бу ерда жуда кўп чет давлатдан келаётган автомобиллардан вирус аниқланиб, улар халқ орасида тарқалиб кетмоқда. Андижон вилоятида ҳам хавотиримиз кўп. Умуман олганда, водийда аҳоли зич жойлашган учта вилоятимиз бўлгани учун у ерларда қаттиқ эҳтиёткорлик билан масалага эътибор бериш керак”, дейди Мусаев.

25 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар Сурхондарё вилоятида 427, Андижон вилоятида 904, Наманган вилоятида 653 ва Фарғона вилоятида 198 кишини ташкил этаётган эди. 

Бугун, 26 июль куни Андижон вилоятида 16 та, Сурхондарё вилоятида 25 та янги ҳолат аниқланди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1499

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг