Муса Ерниязов оғир аҳволда
Жамият
−
30 Июль 2020
17449Қорақалпоғистон Респуликаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир. У сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Анвар Алимов матбуот анжуманида маълум қилди.
“Бемор ҳозирда респиратор терапия олмоқда – у ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратига уланган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Муса Ерниязовни даволаш учун бошқа давлатга олиб кетиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлгани йўқ”, деди Алимов.
Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, Муса Ерниязовда коронавирус инфекцияси тасдиқланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволманмоқда. Уни даволашда германия ва туркиялик мутахассислар билан маслаҳатлашиляпти.
“Муса Тажетдинович касалликнинг биринчи кунидан бошлаб Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган хирургия марказининг Нукус филиалида даволаняпти. У ерда Тошкентдан икки шифокор ва маҳаллий, Нукусдаги шифокорлар ишлаяпти, мана, Анвар Валиевич бориб келдилар, ўтган сафар бирга бориб келгандик.
Ўзбекистонга германиялик ва туркиялик мутахассислар келганда Тошкент шаҳридан туриб видеоконференцалоқа орқали Бухоро, Хоразм ва Нукус билан алоқа ўрнатиб, у ердаги беморларнинг аҳволи бўйича маслаҳатлашдик. Шунингдек, Муса Ерниязовнинг ҳолати бўйича ҳам маслаҳатлашилди ва даволаш режасига кўрсатмалар берилди”, деди Оқилов.
Эслатиб ўтамиз, Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалингани 18 июлда маълум бўлганди.
LiveБарчаси