Муродовнинг жанги бекор қилинди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг жанги бекор қилинди. Бу ҳақда “Eurosport” журналисти Марсель Дорфф ўз саҳифасида маълум қилди.

Муродов жорий йилнинг 11 март кунида асли доғистонлик, ҳозирда Германия фуқароси ҳисобланган спортчи Абусупян Муҳаммедовга қарши АҚШда ўтказиладиган UFC Fight Night турнири доирасида жанг ўтказиши керак эди.

Қайд этилишича, жангнинг бекор қилинишига Маҳмуд Муродовнинг қўлидан олган жароҳати сабаб бўлган. Ўзбекистонлик спортчи тез орада операцияни бошдан кечиради. 

Ҳозирча Муродов жангнинг бекор қилиниши бўйича ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов UFC'да умумий 5 та жангда октагонга чиқиб, 3 та ғалаба қайд этган ва 2 та баҳсда мағлубиятга учраган. Сўнгги жангида у бразилиялик Каё Борральо қарши октагонга кўтарилиб имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made