Муродов UFC 286 турнирида жанг қилмоқчи
Спорт
−
05 Январь 2023
3100Ўзбекистонлик биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродов март ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди.
"18 март куни Лондондаги The O2 аренада UFC 286 турнири бўлиб ўтади. Мен бу турнирда октагонга чиқишга тайёрлигимни айтиб, UFC'га мурожаат қилдим. Ҳозирча бунга жавоб беришмади. Агар ижобий жавоб келса, тайёргарликни Чехияда бошлайман. Прагадан Лондонга бориш ҳам осон бўлади. Қолаверса, чехиялик мухлисларим ҳам Лондонда кўпчиликни ташкил этади", дейди Муродов.
Муродов UFCʼдаги сўнгги жангини бразилиялик Кайо Борральога қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов UFC'да умумий 5 та жангда октагонга чиқиб, 3 та ғалаба қайд этган ва 2 та баҳсда мағлубиятга учраган.