Муродов охирги жангидан қанча фойда кўрди?

Спорт

image

Лондон шаҳрида ўтказилаётган UFC Fight Night турнири доирасида ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов америкалик Браян Барберанани мағлуб этиб, 71 минг доллар ишлаб олди. 

Манбага кўра, ўзбекистонлик спортчига 33 минг доллар кафолатланган гонорар сифатида тақдим этилган. Яна 33 минг доллар ғалаба учун, 5 минг доллар эса ҳомийлар томонидан берилган.

Муродов мағлубиятга учратган жангчи Браян Барберана эса 222 минг доллар олган. Америкалик жангчи 9 йилдан буён UFC'да фаолият юритаётганлиги сабабли мағлубиятга учраган бўлса ҳам, рақибидан кўпроқ фойда қилди. 

Фаолияти давомида Барберена Леон Эдвардс, Колби Ковингтон, Робби Лоулер, Рафаэль Дос Аньос каби таниқли жангчиларга қарши октагонга кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов Браян Барберана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made