Муродов Лондондаги UFC турнирининг асосий кардида жанг қилмайди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 22 июль куни Лондондаги “O2 Arena”да UFC Fight Night турнири ўтказилади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов ҳам иштирок этади.

Ўша куни Муродовга америкалик тажрибали яккакураш устаси Браян Барберена рақиблик қилади. 

Дастлаб UFC томонидан Муродов-Барберена жанги турнирнинг асосий кардида ўтказилиши маълум қилинганди, бироқ спорт инсайдери Марсел Дорф эълон қилган постда Муродов-Барберена жанги прелим кардда ўтказилишини кўриш мумкин.

Маълумот учун, Муродов фаолияти давомида 33 та жангда иштирок этиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, у UFCʼда 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалабага эришган. Браян Барберена эса MMAʼдаги юришлари давомида 28 та жангда иштирок этиб, 18 маротаба рақибларидан устун келган. Мағлубиятлари сони эса 10 тани ташкил этади. У UFC'да 17 та жанг ўтказиб, 8 тасида мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made