Мунтазам халқаро авиақатновлар босқичма-босқич тикланади – Республика махсус комиссияси

Жамият

image

Ўзбекистон хорижий давлатлар билан мунтазам авиақатновларни босқичма-босқич тиклайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорида белгиланди.

Комиссия қарори билан Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома тасдиқланмоқда. Шу боис, тегишли соҳа масъулларига барча турдаги халқаро қатновларни (авиа, темир йўл ва автомобиль) тиклаш бўйича хорижий малакатлар билан музокаралар ўтказган ҳолда қатновларни босқичма-босқич тиклаш чораларини кўриш вазифаси юклатилди. 

Мазкур вақтинчалик йўриқнома 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга кириши ҳамда мазкур йўриқнома кучга киргандан сўнг хориждаги фуқароларни тўлов асосида меҳмонхонага карантинга жойлаштириш шарти билан чартер қатновларини ташкил этиш бўйича туроператорлар ҳамда авиакомпанияларга рухсатномалар бериш амалиёти тўхтатилиши, шу билан бирга аввал берилган рухсатномалар 2020 йил 1 октябрга қадар амал қилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, қўшни давлатларда рўйхатдан ўтган ва республикага вақтинчалик олиб кирилган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат берилди ҳамда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бошқа хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 ноябрга қадар узайтирилди.

Шу билан бирга, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик айёмини оила даврасида санитария-гигиена қоида ва талабларига риоя этган ҳолда нишонлаш тавсия этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

авиақатнов

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг