Муносабатлар “совуқ уруш” даврига қайтди – Медведев АҚШнинг “янги тактикаси”ни маълум қилди
Олам
−
24 Апрель 2021
9699Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Meдведев АҚШ Россиядаги муносабатларга икки томонлама ёндашувни танлаганини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
Медведовнинг сўзларига кўра, Aмерика маъмуриятининг янги тактикаси бир қўли билан мулоқот қилиш кераклига ишора бериш ва бошқа қўли билан босимни кучайтиришдир.
“Сўнгги йилларда Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар рақобатдан қарама-қаршиликка ўтди. Гўёки, улар “совуқ уруш” даврига қайтди. Санкциялар, таҳдидлар, зиддиятлар, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш босимлари – буларнинг барчаси дунёни доимий беқарорлик ҳолатига туширмоқда.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар узоқ вақт давомида мана шундай ҳолатда бўлса, бу инқироз деб аталади. Бундай инқироз муносабатлардаги янада кескин даврлар – “инқирозлар инқирози”нинг пайдо бўлиши учун жуда қулай заминдир.Бундай вазиятда ҳар қандай нотўғри қадам, сабр-тоқатнинг етишмаслиги, ҳар бир сўзни стратегик тушуниш нафақат икки мамлакат, балки бутун дунёни энг қийин муаммолар тубига ташлаб, уни тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув таҳдиди олдида қўйиши мумкин”, дейди Дмитрий Медведев.
Маълумот учун, 15 апрелда АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий қилди. Улар 32 киши ва ташкилотга, шунингдек, давлат облигацияларини дастлабки сотиб олишга салбий таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, Вашингтон Россиянинг ўнта дипломатик ваколатхонасини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилганди.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Россиянинг Вашингтондаги элчихонасининг 10 нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди, улар орасида Америка томонига кўра “Россия разведка хизмати вакиллари” бор.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Россиядан келган 32 нафар жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди. Америка компанияларига 2021 йил 14 июндан бошлаб Россия Марказий банки, Молия вазирлиги ва Россия Миллий бойлик жамғармаси томонидан чиқарилган Россия қарз қимматли қоғозларини тўғридан-тўғри сотиб олиш, шунингдек рўйхатдаги бўлимларга қарз бериш тақиқланди.
Бокирхон Қосимхонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь