Мундиалда илк дуранг қайд этилди
Спорт
−
02:05 6445 2 дақиқа
Бугун, 13 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Канада ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви якунланди. Баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Торонто шаҳридаги “Бимо Филд” стадионида бўлиб ўтган баҳсни аргентиналик ҳакам Факундо Тельо бошқариб борди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Ҳисоб 21-дақиқада очилди. Босния ва Герцеговина ҳужумчиси Йово Лукич ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Канадалик ҳужумчи Кайл Ларин эса 79-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Учрашувнинг 84-дақиқасида Босния ва Герцеговина ҳимоячиси ва жамоа сардори Сеад Колашинац жароҳат олгани сабабли майдонни тарк этишга мажбур бўлди ва шу тариқа Канада Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритди.
Мазкур натижадан сўнг Канада ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари бир очкодан жамғариб, гуруҳ жадвалида мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди. Гуруҳнинг яна бир учрашувида Қатар ва Швейцария терма жамоалари бугун, 13 июнь куни тунда ўзаро баҳс олиб боради.
Кейинги турда Канада жорий йилнинг 19 июнь куни Қатарга қарши майдонга тушса, 24 июнь куни Швейцария билан куч синашади. Босния ва Герцеговина эса 18 июнь куни Швейцарияга қарши ўйнайди, 24 июнь куни эса Қатар билан баҳс олиб боради.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси