Мумбайликларга машина эмас, қайиқ керак бўляпти

Олам

image

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри ва унга яқин ҳудудларда кучли ёмғир миллионлаб одамларнинг ҳаётини издан чиқармоқда. Тўхтовсиз ёғингарчилик сабабли шаҳарнинг кўп қисми белгача бўлган сув остида қолмоқда.

"The Indian Express" маьлумотларига кўра, кўпгина ҳудудларда шаҳарлараро поездлар тўхтаб қолган. Мумбай транспорт тизимининг асосий тармоғи бузилган.

Ҳиндистон Метеорология Департаментининг хабар беришича, Мумбай яна нам куннинг гувоҳи бўлиши мумкин. Кейинги 24 соат ичида аҳоли яшаш жойларида жуда кучли ёмғир ёғиши ҳақида маълумот берилган.

Шунингдек, Ҳиндмата каби баъзи паст жойлар, Дадар ва Сион ҳудудлари, жумладан, Ганди бозори ва Сиондаги 24 йўл сув остида қолган. Бу пиёдаларни сувдан юришга мажбур қиляпти ва автомобиль ҳайдовчиларнинг ҳаракатланишини қийинлаштирмоқда. 

“Сион, Матунга, Дадарда тошқин. Ишга бориш учун машина ўрнига қайиқ керак”, деб ёзган шаҳар аҳолисидан бири Twitter’да.

Маълумотларга кўра, сув тошқини хавфи бор ҳудудлардан 3500 киши бошқа жойга кўчирилган. 

Махараштра штатида йилнинг шу вақтида муссон ёмғирлари тез-тез учрайди. Бу  одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутади ва ўз маҳсулотларини етиштириш учун ёмғирга таянадиган миллионлаб фермерларнинг бойлигини шакллантиради.

Муҳайёхон Ҳабибуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг