Мумбай Осиёнинг “миллиардерлар пойтахти”га айланди

Олам

image
Рианна 8 млн долларга тўйга чиқди north_east

Рианна 8 млн долларга тўйга чиқди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри Осиёдаги янги “миллиардерлар пойтахти”га айланди. Бу ҳақда Шанхайда жойлашган Hurun тадқиқот институти маълумотларига асосланиб, “Nikkei Asia” ахборот агентлиги хабар берди

Маълум бўлишича, 92 миллиардерга эга Мумбай Пекинни ортда қолдириб, Осиё қитъасидаги энг кўп миллиардерга эга шаҳарга айланган.

Институт ҳисоботига кўра, Нью-Йоркда 119 миллиардер бор, Лондонда эса 97. Мумбай 92 миллиардер билан дунёда учинчи ўринда туради.

Қайд этиш жоизки, Ҳиндистонда атиги 271 миллиардер бор. Мумбай иқтисодиёти эса 2023 йилда 7,5 фоизга ўсган.

Мамлакатлар бўйича баҳоланадиган бўлса, Хитой 814 миллиардер билан рўйхатда биринчиликни сақлаб турибди, уларнинг сони 2022 йилга нисбатан 155 кишига камайгани қайд этилган.

Қўшма Штатлар миллиардерлар рейтингида 800 миллиардер билан иккинчи ўринда туради. Сунъий интеллект ва ахборот технологиялари соҳалари АҚШ иқтисодиётида етакчига айланди. АҚШнинг чип ишлаб чиқарувчи Nvidia бош директори Женсен Хуанг 48 миллиард доллар бойлиги билан рўйхатнинг биринчи 30 талигига кирди. Google, Meta ва Microsoft эгаларининг бойлигида сезиларли ўсиш кузатилди.

Технологик соҳадаги бойликнинг ўсишидан ташқари, америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтнинг бойлиги 1,2 миллиард долларгача ошгани эътиборга молик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Мумбай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг