Мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказувчи алоҳида тузилма ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойида 91 мингта ёки 2018 йилгига нисбатан 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.

Лекин ҳали соҳа ривожи йўлида қилинадиган ишлар ҳам кўп.

“Бизнес юритиш – 2020” ҳисоботида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, ер ажратиш, қурилиш ва мол-мулкни рўйхатга олиш борасида қулайликлар яратиш керак. 

Шу боис бугунги видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга ерни онлайн аукцион орқали бериш, мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Хорижий тажриба асосида, мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан мустақил ўтказишга масъул алоҳида тузилма ташкил этиш таклифи билдирилди. 

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мулк ҳуқуқи тузилма ташкил этилади

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар