Актриса Муқаддас Холиқова коронавирусга чалинди
Маданият-санъат
−
18 Июль 2020
64223Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Муқаддас Холиқова коронавирусга чалинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
60 яшар актриса айни вақтда Тошкент вилояти Зангиота туманида қад ростлаган янги шифохонада даволанмоқда. У ушбу шифохонага жорий йилнинг 9 июль куни келтирилган. QALAMPIR.UZ актрисанинг холидан хабар олиш асносида у билан боғланди.
"Аллоҳга шукур, аҳволим яхши. Абдураим Абдуваҳабовнинг вафот этганини мендан яширишган экан. Ҳозир эшитдим. Сафимиз камайиб бормоқда. Жуда яхши актёр, меҳрибон ҳамкасб, қадрдон укам эди.
Бир ҳафтадан ошди, янги шифохонада даволаняпман. Аввал юрак хуружини бошдан кечиргансиз деб олиб келишди. Ҳолатим ёмон эмас. Ушбу шифохонанинг Бош врачидан тортиб, барча ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаётларини хавфга қўйиб, беморлар саломатлиги, ҳаёти учун курашмоқдалар", дейди актриса биз билан суҳбатда.
Маълумот ўрнида, 1960 йилда туғилган Муқаддас Холиқова 2017 йилнинг январь ойида юрак хуружини бошдан кечирган эди.
У театр саҳнасида 80 ортиқ роль ижро этган. "Отелло", "Чимилдиқ", "Қаллиқ ўйин", "Олтин девор", "Келинлар қўзғалони", "Нексия", "Андишали келинчак", "Кўнгил" каби спектакллар шулар жумласидандир.
Актриса "Севгинатор-2", "Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси", "Кўнгил кўчалари", "Зурриёд" каби фильмларда эсдақоларли роллар яратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь