Муфтий Нуриддин домла Холиқназаровга фахрий унвон берилди

Жамият

image

Бугун, 4 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаровга “Фахрий доктор” илмий унвони берилди. Бу ҳақда идора Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Нуриддин домла Холиқназаровга Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, ёшларни руҳий баркамол этиб тарбиялаш ва илмий-ижодий фаолиятларини юксак эътироф этиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши томонидан “Фахрий доктор” илмий унвони берилган.

Унвонни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов топширган.

Маълумот учун, Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Бугунгача Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.

У 2021 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг