Суднинг талабини бажармаган фуқаро 5 йилга қамалди
Жамият
−
01 Декабрь 2020
29819Жорий йилнинг 27 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида 1971 йилда туғилган Тулкун Астановга нисбатан суд жараёни бўлиб ўтди. Суд Тулкун Астановга 2019 йилнинг октябрь ойида белгиланган синов муддатини бекор қилиб, уни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Гап шундаки, судда Учтепа туман ИИОФМБ пробация гуруҳининг Тулкун Астановга нисбатан тақдимномаси кўриб чиқилди. Унга кўра, судланувчи 2019 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддасида кўрсатилган жиноий қилмишларни содир этганликда айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. Бироқ, инсонпарварлик принципларидан келиб чиқиб, тайинланган жазо шартлига ўзгартирилиб, унга нисбатан 2 йил синов муддати белгиланган эди. Қонунчиликка мувофиқ, суд Тулкун Астановга Тошкент шаҳри ҳудудини тарк этмаслик мажбурияти юкланган.
Судда Учтепа туман ИИОФМБ пробация гуруҳининг Тулкун Астановга нисбатан тақдимномаси кўриб чиқилган.
Тулкун Астанов ўрнатилган мажбуриятларга риоя қилмай (Тошкент шаҳри ҳудудини тарк этиб), Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ва Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳрига бориб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тергов қилинаётган турли жиноят ишларига жалб этилган шахслар билан учрашиб юрган. Уларга ўзини “давлат идораларидан азият чеккан шахслар ҳимоячиси” сифатида таништириб, уларни қонун посбонларига нисбатан бўҳтон ва нохолис маълумотлар беришга кўндириб, ушбу материалларни Интернет тармоғига жойлаштириб келган.
“С.Абдуллажанова ҳам Тулкун Астановнинг алдовига ишонган ҳолда унинг таъсирида дастлабки тергов органлари тазйиқи остида бўлгани, диний важлар асосида сўроқ қилингани хусусида интернетда ёлғон мурожаатлар тарқатган.
Тулкун Астанов ўзи билан алоқа боғлаганларга, тергов-суриштирув идораларини ёмонлаш, хусусан амалга оширилаётган ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотлар ва диний йўналишдаги ижобий ўзгаришларга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқариш мақсадида тайёрланган ёлғон маълумотларни етказишларини талаб қилган.
Шунингдек, Тулкун Астанов пробация гуруҳи ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай, суд ҳукмига нисбатан ҳурматсизлик қилиб, белгиланган мажбуриятларни бажармасдан келган. Қолаверса, интернет тармоғига нохолис, текширилмаган ва асосиз материалларни тарқатиш билан шуғулланиб, ахборотлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ҳам бузган”, дейилади хабарда. .
Суд тўпланган маълумотлар билан танишиб чиқиб, белгиланган мажбуриятларини мунтазам бузиб келгани, пробация гуруҳининг қонуний талабларини бажармагани, суд томонидан танланган инсонпарварлик принципини оёқости қилгани, фуқаролар орасида норозилик келтириб чиқаришга уринишларини инобатга олиб, жорий йилнинг ноябрь ойида белгиланган синов муддатини бекор қилиб, Тулкун Астановни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь