Тошкентда 8 ёшли қиз электр токи уришидан вафот этди
Жамият
−
25 Август 2020
11893Кеча, 24 август куни ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 8 ёшли қизалоқ электр токи уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Маълум бўлишича, Шайхонтоҳур тумани Оқтепа мавзесидаги 15-уй олдидаги электр кабели илинган иссиқ сув қувурида электр кучланиши юзага келган. Жорий йилнинг 20 август куни 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизалоқ ушбу қувурининг темир устунини ушлаши оқибатида ток уриб, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 22 август куни Шайхонтоҳур тумани электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси