Мудофаа вазирлиги аҳолини ваҳима кўтармасликка чақирди
Жамият
−
07 Апрель 2020
10079Пойтахт Тошкент шаҳрида карантин ва қатор чекловлар жорий этилгач, фуқароларни қоидаларга амал қилишлари бўйича ҳарбий техникалар ёрдамида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу техникалар одамлар орасида турли хавотирли гаплар, шу билан бирга, ваҳима пайдо бўлишига сабаб бўлгани сир эмас. Хўш, карантин вақтида ҳарбий техникалардан фойдаланишдан мақсад нима?
“Мазкур ишларга жалб этилган БРДМ-2 зирҳли техника базасидаги ЗС-82 овоз узаткичли мослама айнан тарғибот ва мунозаралар ўтказишга мўлжалланган”, деди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров.
Таъкидланишича, унинг овоз узатиш қуввати 6 км масофагача етади. Шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларида ҳар бир кўчага кириб-чиқиш каби ишларни енгиллаштириш мақсадида ушбу техникалар жалб қилинган.
“Аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гаплар тарқалишига асло йўл қўймаслик лозим. Шундай экан, кўчаларда миллий армиянинг ҳарбий техикалари ва ҳарбий хизматчиларининг ҳаракатланишини турли хил муҳокамаларга ва ваҳималарга йўйиш ўринсиз”, деди у АОКА штабида ўтказилган брифингда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь