Мудофаа амалдорининг пора билан ушланиши бўйича терговни Ҳарбий прокуратура назоратга олди
3-саҳифа
−
17 Апрель 2023
8432Тошкент шаҳрида туман Мудофаа ишлари бўлимларидан бирининг бошлиғи пора олиб, қўлга тушгани юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнини Республика Ҳарбий прокуратураси назоратга олди. Бу ҳақда Ҳарбий прокуратура ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.
Келтирилишича, Тошкент шаҳридаги Мудофаа ишлари бўлимларидан бирининг бошлиғи фуқарони ҳарбий хизматга юбормасдан ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериши эвазига 600 АҚШ доллари миқдорида пора олган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Х.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирги вақтда жиноят иши юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь