Муддатли ҳарбий хизматга кетувчилар коронавирусга қарши эмланадими?

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори билан жорий йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирув ўтказилади.

Коронавирус мамлакатда бутунлай йўқ қилинмаган шароитда вируснинг ҳарбий қисмларга кириб бормаслиги ўта долзарб масала ҳисобланади. Ҳўш, чақирувга масъул бўлган идораларда вирусга қарши қандай чоралар кўрилади? Ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар COVID-19 га қарши эмланадими?

Шу каби саволларга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази вакили жавоб берди.

“Ҳозиргача муддатли ҳарбий хизматга кетувчиларни тест синовларидан ўтказиш жорий қилинган. Вакцина билан эмлаш ҳали йўлга қўйилгани йўқ. Уларда тест натижаси манфий бўлса, муддатли ҳарбий хизматга юборилади”, деган марказ вакили Хусниддин Шодихўжаев.

Маълумот учун, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий хизмат

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг