Муҳиддин Жўраев Фарғона вилоят ИИБга бошлиқ бўлди
Жамият
−
12 Февраль 2022
13170Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Полковник Муҳиддин Ўткурович Жўраев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу лавозимда у Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев ўринини эгаллади.
Тайинловга қадар Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Полковник Муҳиддин Жўраев 1979 йил 22 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаганди.
2020 йилнинг феврал-сентябрь ойларида Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти ИИБга 2020 йил январидан бери Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев раҳбарлик қилиб келаётганди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра,
LiveБарчаси