Муҳаммадкалий Абилгазиев Тошкентга келди

Жамият

image

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов ва бошқа қатор расмий шахслар кутиб олди.

Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мажлисда Ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммедкалий Абилгазиев

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар