Муҳаммад Салоҳ “Ливерпул”дан норози бўлмоқда

Спорт

image

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоасининг сўнгги ўйинларда захирада қолдирилганидан сўнг, жамоадан норози бўлди. Салоҳ ўзининг X ва Instagram саҳифаларидан клубга оид айрим маълумотларни олиб ташлаган. Бу ҳақда “talkSPORT” нашри хабар берди.

Мисрлик футболчи Чемпионлар лигасида “Айнтрахт”га қарши кечган (5:1) учрашувда захира ўриндиғида қолдирилган эди. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг Арне Слот жамоаси айнан шу ўйинда ғалабага эришди. Салоҳ ўрнига ўйинни Уго Экитике бошлади ва биринчи голни уриб, ўзини кўрсатди. Салоҳ эса ўйиннинг 74-дақиқасида майдонга тушган бўлса-да, ўйинни ҳафсаласиз кайфиятда якунлади.

Салоҳнинг бу ҳаракати “Ливерпуль”даги ҳолатидан норози эканидан далолат беради. 33 ёшли футболчи аввал ҳам ўйинидаги пасайиш сабабли танқид остида қолган эди. У бу мавсумда 12 ўйинда майдонга тушиб, атиги 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Бу унинг сўнгги саккиз мавсумдаги энг паст натижаси ҳисобланади.

“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер эса мураббий Слотнинг қарорини тўғри деб ҳисоблайди:

“Агар у аввалгидек ўйнамаётган бўлса, захирага қолдирилиши табиий. 33 ёшда у ҳам дам олишга муҳтож”, дейди Каррагер.

Собиқ футболчи ва эксперт Иан Райт эса Салоҳнинг ўйини Трент Александр-Арнолднинг “Реал Мадрид”га кетганидан сўнг пасайганини айтиб, у энди аввалгидек ёрдам ололмаётгани, шунинг учун ўйинида пасайиш  сезила бошлаган, деган фикрда.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ ўтган мавсум АПЛда 38 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол ва 18 та голли узатма билан мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” Жейми Каррагер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг