Муҳаббат Абдуллаева автоҳалокатга учраган қизи учун ёрдам сўради

Маданият-санъат

image

Ўзбек театр ва кино актрисаси Муҳаббат Абдуллаева халққа мурожаат қилиб, ёлғиз фарзанди Таиландда автоҳалокатга учрагани, уни даволатиш учун катта маблағ кераклигини айтиб, ёрдам сўради. Актрисанинг бу ҳақдаги видеомурожаати ўзининг Instagram саҳифасига жойланган.

Маълум бўлишича, Муҳаббат Абдуллаеванинг қизи Карина докторантурада ўқиш учун Таиландга кетган. Мотоциклда кетаётганида бошқарувни йўқотиб, боши билан йиқилган.

“Қизимнинг аҳволи оғир. Ёрдамингизга муҳтожман. Унинг даволаниши учун кунига 1000 доллар кетяпти. Ўзимда бунчалик катта маблағ йўқ. Айни пайтда 50 000 АҚШ долларига яқин маблағ жуда зарур. Сиз азиз саховатпеша инсонлар ёрдамига муҳтожман. Қўлингиздан келганича ёрдамингизни аяманг. Аллоҳ яхшиликларингиз ажрини берсин” дейилади видеода.

Муҳаббат Абдуллаевани Отабек Маҳкамов, Озода Нурсаидова, Лола Аҳмедова, Алишер Узоқов ва бошқа кўплаб санъат вакиллари қўллаб-қувватлаб, видеомурожаатини ўз сторисига жойлади. Уларнинг мухлислари ҳам она фарзанди учун ҳар нарсага тайёрлигини эътироф этиб, ўз изоҳларида Каринага Аллоҳдан шифо тилаган.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Муҳаббат Абдуллаева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар