МСК: Жапаров сайловда ғолиб бўлди
Олам
−
16 Январь 2021
4136Қирғизистондаги президентлик сайловида Садир Жапаров 79,23 фоиз овоз билан ғолиб бўлди. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси овозларни қўлда ҳисоблаш натижаларидан сўнг маълум қилган.
МСК маълумотларига кўра, 100 фоиз бюллетенлар санаб чиқилгандан сўнг, Жапаровга 1,1 миллиондан ортиқ киши (79,23 фоиз) овоз бергани маълум бўлган.
Қайд этилишича, иккинчи ўринда Адахан Мадумаров турибди, унга 95 минг фуқаро (6,8 фоиз) овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Ушбу лавозим учун жами 17 нафар номзод беллашди.
LiveБарчаси