МСК сиёсий партияларга Президент сайловида иштирок этишга расман рухсат берди

Жамият

image

Бугун, 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатдаги партияларга Президент сайловида иштирок этишига расман рухсат берилди.

МСК Сайлов кодексининг 14, 16, 63-моддаларига мувофиқ Экология партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партиясига 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан бешта партияга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун гувоҳнома топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг