МСК депутатларга қўполлик қилган комиссия аъзоси бўйича изоҳ берди
Жамият
−
06 Июль 2021
6979Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ўзини сайлов комиссияси аъзоси, деб таништирган аёлнинг партия кузатувчиларига қўполлик қилаётгани ва депутатларга “ўлим тилаётган” ҳолати акс этган видео тарқалганди. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ҳолат юзасидан изоҳ берди.
“Мазкур ҳолат юзасидан Марказий сайлов комиссияси тегишли ўрганиш ишларини олиб бораётганини ҳамда белгиланган тартибда ўрганиш якунлари бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз”, дейилади баёнотда.
Видеода аёлнинг "жим ўтиринглар... депутат бўлмай ўлларинг", дея атрофидагиларга қўполлик қилганини кўриш мумкин.
Депутат Расул Кушербоевнинг ёзишича, воқеа кеча, 4 июль куни Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига 26-Жарқўрғон округидан депутат сайлаш жараёнида юз берган. МСК воқеа 52-Жарқўрғон сайлов округининг 522-сайлов участкасида бўлгани тахмин қилинаётганини ёзмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь