MrBeast Тошкентда ЙТҲга учрадими?
Жамият
−
17:24 3198 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида меҳмон бўлиб турган блогер Mr Beast’нинг транспорт воситаси ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, блогер Mr Beast пойтахтда бўлган вақтида у ҳаракатланаётган транспорт воситаси ҳеч қандай ЙТҲга учрамаган ва аксинча, ҳаракат вақтида мазкур транспорт воситаси доимий кузатув остида. Блогердан бу ҳақда сўралганда, транспорт воситаси Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида шикастланганини айтган.
“Шу ўринда ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, MrBeast номи билан танилган америкалик блогер Жимми Дональдсон Ўзбекистонда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган оммавий тадбир доирасида Тошкентда бўлиб турибди.
MrBeast YouTube’даги йирик бюджетли видеолари, турли мусобақалари ва катта пул мукофотлари билан танилган. Унинг каналларига жами 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган. Блогер, шунингдек, хайрия лойиҳалари билан ҳам шуғулланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь