Моуринью билан ЕЧЛни ютган “Порту” сардори вафот этди 

Спорт

image

Португалиянинг “Порту” клуби афсонавий сардори Жорже Кошта бугун, 5 август куни 53 ёшида юрак хуружи сабабли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Кошта бугун кундузи вафот этган. У 2024 йилнинг ёзидан бери “Порту” клубида спорт директори лавозимида ишлаётган эди. “Порту” жамоаси ҳам ушбу хабарни Instagram ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тасдиқлади. 

“Жорже Кошта бизни тарк этди. У бизнинг етакчимиз, сардоримиз ва ибрат намунамиз эди. Бир сўз билан айтганда, “Порту”нинг рамзи эди. Охиригача жамоангга содиқ қолганинг учун раҳмат. Хайр, Жорже Кошта!” дейилган хабарда. 

Маълумот учун, Кошта “Порту” ёшлар академиясидан асосий жамоага кўтарилган. 15 йил давомида клубда тўп сурган ва барча мусобақалар доирасида 383 та ўйинда майдонга тушган. Кошта 2003-2004 йилги мавсумда Жозе Моуриньюнинг қўл остида “Порту”нинг иккинчи Чемпионлар Лигасини ютган жамоасида асосий етакчи бўлган. У 2005 йилда “Порту”дан кетиб, фаолиятининг сўнгги мавсумини Бельгиянинг “Стандард Леж” клубида ўтказган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой олдин, 3 июль куни Португалиянинг яна бир машҳур футболчиси Диогу Жота автоҳалокатда вафот этган эди.

Нодир Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Порту” Жорже Кошта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг