Моуриньо Европа лигаси финалида ишлаган ҳакамни қаттиқ танқид қилди
Спорт
−
02 Июнь 2023
2847Кеча, 1 июнь куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида UEFA Европа лигаси мусобақасининг финал ўйинида “Севилья”га мағлуб бўлган “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен уларга кубок билан майдонни тарк этишимизни айтдим. Биз жисмонан ва руҳий жиҳатдан чарчадик. Биз “ўлдик”, чунки бу ўйинда кўплаб баҳсли эпизодлар билан адолатсиз тарзда мағлубиятга учрадик. Мен ҳар доим айтаман, сиз ўйинда мағлуб бўлишингиз мумкин, лекин ҳеч қачон ўз қадр-қимматингизни ёки профессионаллигингизни йўқотмайсиз”, дейди Моуриньо.
Римликлар бош мураббийи ҳакамнинг баҳсли вазиятларда қизил карточка ўрнига енгил жазо қўллаганини қаттиқ танқид қилди.
“Мен бешта еврокубок финалида ғалаба қозонганман. Бу сафар уни йўқотдим, лекин уйга ҳеч қачон ғурур туйғусисиз қайтмайман. Бу мавсумда йигитлар борини берди. Кимдир йиғлайди, кимдир йўқ, лекин ҳақиқат шундаки, биз ҳаммамиз хафамиз. Биз жуда чарчадик ва адолатсизлик ҳисси билан “ўлдирилдик”. Бу қизғин, ранг-баранг, эркаклар футболи эди, ҳакам (Энтони Тейлор) испанияликка ўхшайди. У қизилга тортадиган вазиятларда ҳам сариқ, сариқ ва яна сариқ бериб тураверди. Адолатсизлик шундан далолат берадики, Ламела иккинчи сариқни олиши керак эди, лекин бундай бўлмади ва у пеналтини голга айлантирди”, дейди “Рома” бош мураббийи.
LiveБарчаси