Моуриньо ЕКЛдаги ғалабасидан кейин тенгсиз икки мураббийдан бирига айланганини айтди
Спорт
−
26 Май 2022
6544Моуриньо Европа Конференциялар лигасида ғалаба қозониши ҳақида ўз фикрларини билдирди
Хабарингиз бор, Италиянинг “Рома” клуби Европа Конференциялар лигасида ғолиб чиққанди. Римликлар устози Жозе Моуриньо жамоасининг мусобақадаги ғалабасига муносабат билдирди.
Мутахассис Италия А Сериясининг 38-турида “Торино” устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришилгач, шогирдларига мавсумдаги асосий вазифа бажарилганини – клуб Европа лигасига чиққанини айтган.
“Торино” устидан ғалаба қозонгач (3:0) мен кийим алмаштириш хонасида йигитларга ниятимизга етганимизни айтдим: Европа лигасига ўтдик. Бугун биз ишлаш учун эмас, тарих ёзиш учун чиқдик ва буни уддаладик.
Биз энг бошидан Конференциялар лигасида ғалаба қозонишимизни ҳис қилдик. Ўйинлар тобора қийинлашиб борди, ғалаба учун “Марсель” ва “Фейеноорд” каби кучли жамоалар даъвогарлик қилди. Аммо биз совринга кўз тиккандик ва бу чемпионатда очко йўқотишимизга сабаб бўлди”, дейди Моуриньо.
У “Ньюкасл”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этиб, Римда қолишини урғулаган. У клубнинг лойиҳасини ривожлантириш ниятида эканини айтиб ўтган.
“Мен “Рома”да қоламан, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Мен Римда қолишни хоҳлайман. Клубнинг эгалари ажойиб ва ҳалол одамлар, бу ҳикоя давом этиши керак. Биз бу лойиҳа устида ишлашда давом этишимиз ва кейинги мавсум учун ривожланиш режамизни тузишимиз керак.
Барча халқаро совринлар муҳим. Фақат мен ва Трапаттони еврокубокларни беш марта ютганмиз. Ўзимни қаригандек ҳис қиляпман. Мен 2003, 2015 ёки 2016 йилда (аслида 2017 йилда – таҳр.) энди эса 2022 йилда ғолиб бўлдим. Эндиликда мен ғалабадан маст бўлиб, соҳилда дам олишни режалаштиряпман”, деган Моуриньо “Sky Sport Italia” нашрига.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” кеча, 25 май куни Албания пойтахти Тиранада ўтган Конференциялар лигаси финалида “Фейеноорд” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба эришди ва совринни Римга олиб кетди.
Моуриньо Конференциялар лигасида ғалаба қозонганидан кейин интервью пайтида йиғлаб юборди.
Азиза Низомиддинова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь