Моуриньо Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Спорт

−

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионатида октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда Ла Лига расмий сайтида хабар берилди.

Португалиялик мутахассис ушбу мукофотни Мадрид клуби октябрь ойида чемпионат доирасидаги барча учрашувларда ғалаба қозонганидан сўнг қўлга киритган. Жамоа “Вильярреал”ни (1:0) ва “Севилья”ни (4:1) мағлуб этди. Шунингдек, ойни “Эль-Класико”да “Барселона” устидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади.

“Реал Мадрид” 2023 йилдан буён “Барселона” майдонида илк бор ғалаба қозонди. Бунгача мадридликлар сўнгги 8 та “Эль-Класико”нинг фақат иккитасида ғалаба қозонишганди.

Маълумот учун, 12-турдан сўнг “Реал Мадрид” Испания чемпионати турнир жадвалида 30 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. “Барселона” эса 33 очко билан пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг