Москвага навбатдаги ҳаво ҳужуми уюштирилди

Олам

image

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москва томон учаётган дронни йўқ қилди. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилди.

Унинг айтишича, воқеа Воскресенский туманида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва вайроналар йўқ.

“Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда”, дея қўшимча қилган мэр.

Россия Мудофаа вазирлиги эса ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Брянск вилояти узра Украина Қуролли кучларининг иккита дронини тутиб олганини маълум қилган.

Хабарга кўра, воқеа 30 август куни кечқурун содир бўлган.

Вазирлик аннексия қилинган Қрим осмонида ҳам Украина ракетаси йўқ қилинганини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 август куни Россиянинг Псков шаҳридаги ҳарбий-фуқаролик аэродромига дронлар томонидан ҳужум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг