Москвага карантин чекловлари қайтяпти

Олам

image

Москва мэрияси шаҳарда коронавирусга чалиниш ҳолати кўпайгани сабабли янги чекловлар жорий қиляпти. Гап 65 ёшдан катталар ва сурункали касалликлари бор одамлар учун эҳтиёт чораси ҳақида кетяпти.

Коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашгани сабабли пенсионерларга алоҳида эҳтиёж бўлмаганда уйдан чиқмаслик тавсия қилиняпти. Шу билан бирга сайр қилиш ҳозирча чекланмаяпти. Ишлайдиган пенсионерларга масофадан ишлашга ўтиш ёки таътилга чиқиш айтилди.

Корхоналар имкон борича кўпроқ ходимларни масофадан ишлаш режимига ўтказиши керак. Иш жойларида хавфсизлик чораларини таъминлаш талаб қилинади.

Шаҳар мэри Сергей Собянин транспорт ва дўконларда маска ва қўлқоп тақиш кераклигини эслатган.

Москвада карантин чораларининг қайтарилишига кунлик касалланиш миқдори 1000 дан ошгани сабаб бўлди. шаҳарда сўнгги ҳафтада шифохонага ётқизилганлар 30 фоизга ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

657

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг