Москвага дрон ҳужумлари уюштирилди 

Олам

image

Бугун, 24 июль куни эрта тонгда учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида Москвага янги ҳужум уюштирилди. Бу ҳақдаги пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилди. 

Мэрнинг сўзларига кўра, иккита нотурар жой биносига зарба берилган, аммо жиддий вайроналар ва қурбонлар бўлмаган.

Тахминан соат 04:00 да Москвада дронларнинг зарбалари ҳақида биринчи хабарлар пайдо бўлди. Дастлаб, Лихачев проспекти ҳудудида, бир неча дақиқадан сўнг – Комсомольский проспекти ҳудудида портлаш содир бўлган.

Соат 05:30 ҳолатига кўра, Комсомольский проспектида (вилоят томон) ҳам, Лихачев проспектида ҳам транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди. Расмийлар айланма йўлни танлашни тавсия этишган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳужум Украина Қуролли Кучларининг учувчисиз самолётлари орқали амалга оширилганини айтди ва буни теракт деб атади.

Айтиш жоизки, бу Москвага дронлар ёрдамида қилинаётган биринчи ҳужум эмас.  Жорий йилнинг 3 майга ўтар кечаси Кремлга икки учувчисиз самолёт ҳужум қилган. 30 май куни эса камида учта дрон пойтахтнинг жануби-ғарбидаги турар-жой биноларига зарар етказган. Учувчисиз самолётларнинг бир қисми Москва вилояти осмонида ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва Дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг