Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган мигрантлар ўзбекистонлик экани маълум бўлди
Жамият
−
15 Ноябрь 2021
13320Аввалроқ Москва вилоятининг Солнечногорск районидаги қурилиш кабиналари шаҳарчасида содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт нафар мигрант ҳалок бўлгани, икки нафари жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик. Улар Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлиги айтилганди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 13 ноябрь куни Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчаси Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида ёнғин юз берган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан алоқа ўрнатган.
Ёнғин оқибатида ушбу вақтинча турар жойда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.
Ҳозирги вақтда вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилди. Маълум бўлишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (Ш.А. 1969 й.т., Э.У. 1998 й.т., Ш.К. 1987 й.т., А.Р. 1998 й.т.).
Ушбу ҳолат нозоратга олинган ва вафот этган юртдошларимиз жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси