Москвада ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди. Хавфсизлик кучлари уни Тошкентга юборгани айтилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Россияда ўзбекистонлик қочқин йигит изсиз ғойиб бўлди. Унинг исми Шоҳрух Бозоров, ёши 34 да. У Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида туғилган ва сўнгги йилларда Европа суди ҳимоясида бўлган

Кейинроқ, маълум бўлишича, у ва бир нечта ватандошлари Россияда бир хонадонда таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтда ҳибсга олинган. 

Бозоров билан устачилик қилаётган ҳамкасбларининг айтишича, уларни полиция ходимлари Москванинг Мешан районидаги полиция бўлимига, бироқ Бозоровни дарҳол алоҳида автомобилга солиб, номаълум томонга олиб кетган.

“26 май куни эрталаб соат 7:00 ларда биз ишлаётган квартиранинг эшигини сариқ комбинезон кийган кимдир тақиллатди. Эшикни очишимиз билан тахминан 7-8 нафар полиция ходими бостириб кирди ва қўлларимизни қайириб, Мешан районидаги полиция бўлимига олиб кетди. Улар бизни 17:30 гача ушлаб турди ва кейин қўйиб юборди. Лекин Шоҳрухни қаерга олиб кетишганини биз билмаймиз. 

Улардан бири фуқаро кийимида эди. Ўша бизга Шоҳрухни қаердан танишимиз ва унинг адвокати тўғрисида сўради. Биз одатдагидек ишлаётган эдик. Шоҳрух ҳеч қачон бизга муаммолари борлиги ҳақида айтмаган. Унинг аёли ва фарзандлари Қозонда қолганди”, дейди Бозоровнинг ҳамкасбларидан бири. 

Бозоровнинг адвокатларидан бири Баҳром Ҳамроев унинг мижозини ўғирлашда Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этганини аниқлади. Бошқа адвокат Тимофей Широков эса Бозоров, аллақачон, Тошкентга олиб кетилганинидан хабар топди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот котибининг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, Бош прокуратура томонидан фуқаро Шоҳрух Бозоровни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция килиш борасида Россия Федерациясининг ваколатли органларига сўров юборилмаган.

Маълумот ўрнида, Шоҳрух Бозоров Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 159-моддаси “Конституциявий тузумга тажовуз” ва 244-моддаси “Жамоат хавфсизлигига таҳдид” моддалари бўйича айбланмоқда. Адвокатларнинг сўзларига кўра, мижозининг икки акаси Ўзбекистоннинг Биринчи Президент Ислом Каримов давридан бери худди шу моддалар бўйича қамоқда сақланмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилдаёқ Шоҳрух Бозоровни Россиядан экстрадиция қилиш қарорига эришган эди, бироқ Европа суди унга нисбатан 39-сонли қоидани қўллаган: агар қабул қилувчи давлатда одамга нисбатан бирон бир хавф мавжуд бўлса, унда суд экстрадицияни тақиқлайди.

Шоҳрух Бозоровга 2017 йилдан бери адвокатлик қилиб келаётган Тимофей Широковга кўра, Шоҳрухни ўз Ватанида қамоқ жазоси ва қийноқлар кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

772

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг