Москвада терактнинг олди олинди. Марказий осиёлик ушланди

Олам

image

Россиянинг Москва вилоятида теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинди. ТАССнинг хабар беришича, операция Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган.

“Федерал хавфсизлик хизмати Россияда тақиқланган “ИШИД халқаро террорчилик ташкилотининг минтақалараро уюшмаси фаолиятига чек қўйди. Унинг аъзолари Москва вилоятида бузғунчилик ва террористик ҳаракатларни амалга оширишни ният қилганди”, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан очилган жиноят иши доирасида Владимир вилоятида гуруҳнинг бошқа бир аъзоси ушланган. У Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси. Аммо қайси давлатлиги аниқ кўрсатилмаган.

“Улар борган жойларда ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида қўлбола портловчи ускуналар, турли бошқа восита ва ҳужжатлар топилди ва олиб қўйилди” дея қўшимча қилинган.

Махсус хизмат маълумотига кўра, ИШИДнинг ҳудудий шўъбаси ташкилотга янги аъзоларни жалб қилиш ва моддий маблағ йиғиш учун тузилган. Ҳозирда тезкор суриштирув ишлари давом эттириляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг