Москвада Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқилмайди

Олам

image

Россия Федерацияси Мусулмонлари диний бошқармаси уламолар кенгаши жорий йил 20 июль куни нишонланадиган Қурбон ҳайити байрами шарафига ибодатни Москва масжидларида намозхонлар иштирокисиз ўтказишга қарор қилди. Тегишли ҳужжат бошқарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

“Роспотребнадзорнинг (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати) тавсиялари, шунингдек, Москва ҳукумати фармонига биноан, янги коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи билан боғлиқ ҳолат сабабли, Москвадаги Қурбон ҳайити намози фақат имомлар, муаззинлар ва муфтийнинг ўринбосари иштирокида жоме масжидида ўқилади. Бошқа масжидларда, шунингдек, мусулмонларнинг маҳаллий диний ташкилотларида байрам намозини ўқиш тавсия этилмайди”, дейилади қарорда.

Мусулмонларга “ўз уйларида, оилалари бағрида байрамона муҳит яратиш”, Россия диний бошқармаси уламолар раиси Равиль Гайнутдиннинг “Россия-1” телеканалида намойиш этиладиган байрам ваъзини тинглаш ва мустақил равишда намоз ўқиш тавсия қилинган.

Қайд этилишича, бошқарма таркибига кирувчи вилоят мусулмонлари диний бошқармалари ўз ҳудудларидаги мавжуд эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳайит намозини ўқиш тартиби тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурбон ҳайити Ҳайит номози Москва Жоме масжиди

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг