Москвада икки ўзбекистонлик ёнғинда ҳалок бўлди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 3 май куни Москва вилоятининг Митиши шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани натижасида келиб чиққан.

Хонадон эгаси 4-қаватдан сакраб, олган жароҳати натижасида ва яна 2 нафар Ўзбекистон фуқароси лифтда ҳаво етишмаслиги натижасида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат нозоратга олинган ва вафот этган ўзбекистонликлар Россия Федерациясида расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётгани сабабли уларнинг жасадларини Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Москва

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг