Москвада 33 ёшли аёлни бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди
3-саҳифа
−
18 Август 2021
13414Россиянинг Москва шаҳрида 33 ёшли аёлни ўлдиришда гумонланган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда “РЕН ТВ” хабар берди.
Aниқланишича, воқеа жорий йилнинг 13 августига ўтар кечаси Москванинг Яуза қирғоғида содир бўлган. Ўзбекистонлик мигрант йигит Сирожиддин Aкрамов қирғоқда югураётган аёлни кўриб, уни зўрламоқчи бўлган. Аёл бақира бошлагач, уни бўғиб ўлдирган.
Қайд этилишича, Беларусь фуқароси бўлган марҳума воқеа жойидан яланғоч ҳолда топилган. Жиноят содир бўлган жойда эса эркаклар кўйлаги ҳам бўлган.
“Бабушкин туман судининг қарори билан жиноят содир этганликда гумон қилинувчи шахс Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан 2021 йил 13 октябргача эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди”, дейилади суд қарорида.
Нашрнинг таъкидлашича, қотилликдан кейин Aкрамов қочишга уринган ва Яузага сакраб тушиб, сузиб кетган. Aммо у узоққача қоча олмади. 16 август куни аввал ишлаган жойига қайтиб келганида, ҳибсга олинди.
LiveБарчаси